Men Geniyman


4.4 ( 1374 ratings )
ゲーム 教育 教育
開発者 QAQNUS SOFTWARE
無料

Ушбу дастур билимларингизни оширишга, ҳозиргача сизга маълум бўлмаган, сиз ўқимаган ё эшитмаган турли фойдали далил-маълумотларни сизга етказишга хизмат қилади. Унда турли қомус ва китоблардан тарих, маданият, инсон, коинот, табиат, иқтисод, ҳайвонот, наботот, урф-одатлар, мўъжизалар ва бошқа соҳаларга оид янги, ишонарли ва керакли маълумотлар жамланди. Булар умумий билимингизни оширибгина қолмай, турли ақлий (интеллектуал) танлов ва баҳсларда қатнашиш, ҳар хил бошқотирма ва масалаларни ечиш, тест синовлари саволларига жавоб топишда ҳам ёрдам беради.
"Мен генийман" дастурининг умумий саволлар тўплами 10000 дан ошади, ҳамда ҳар мингталикда қўшимча имкониятлар ҳавола этилади. Хуллас, ушбу дастур билимдон, заковатли, салоҳиятли бўлиш орзусида юрган ҳар бир йигит-қизга энг яқин маслаҳатчи, доно ёрдамчи, зарур қўлланма бўлиб қолишига ишонамиз. Зеро, бир донишманд айтганидай, "Инсон қанча кўп билса, шунча кучлидир".